Ассалому алайкум! Аёлим учинчи фарзандга ҳомиладор. ИншаАллоҳ фарзандимиз дунёга келганидан кейин яна ҳомиладор бўлиб қолмаслик учун бачадон йўлини боғлатиб қўймоқчи. Аёлимнинг айтишича бу асрлар давомида қолланиб келинган усул экан. Бунга шариатимиз нима дейди?
– Ва алайкум ассалом! Ножоиз дейди. Аввалги асрларда ҳам фосиқлар бўлган. Сақланишни бошқа йўлларини қилинг. Бу Аллоҳ яратган ҳилқатни ўзгартириш ҳисобланади. Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади:
وَلآمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللّهِ وَمَن يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِّن دُونِ اللّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُّبِينًا
«Аллоҳнинг яратганини ўзгартириш» ҳайвонларни ва одамларни бичиш, куйдириш ёки бошқа йўллар билан инсон баданига турли аломатларни солишдир. Бундай ишларни қилганлар ҳам шайтоннинг йўлига юрган бўлади.
«Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса, батаҳқиқ, очиқ-ойдин зиён кўрибди». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!