Ассаламу алайкум, Шайх ҳазратлари. Сизга қуйидагича саволим бор эди. Намозда Ихлос сурасининг «қул» («айтинг») деган сўзини ишлатмаса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
- Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Бунда оятдаги битта сўз тушириб қолдирилган бўлади. Бу эса жоиз эмас.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077