Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рукудан қиёмга тургандаги зикр

20:39 / 06.02.2020 | AbduMoʻmin | 2800

Ассалому алайкум! Бир куни саҳобалардан бирлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида намоз ўқиётган эди. Рукуъдан бошини кўтарганда “Роббана лакал ҳамд ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳ” деди. Бундай ҳамд айтишни Пайғамбар алайҳиссалом ўргатмаган эдилар. Буни ўша саҳобанинг ўзлари айтган эдилар. Лекин мазкур саҳоба бу ҳамд шариатга мувофиқ келишини билганлари учун айтган эдилар. Намоз ўқиб бўлингач, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам “(Рукуъда) гапирган ким?” дедилар. Бояги саҳоба “Мен, эй Расулуллоҳ” дедилар. Набий алайҳиссалом у кишининг қилган ишларини инкор қилмадилар. “Нега мен қилмаган нарсани ўзингча қилдинг?! Агар ўша иш хайрли бўлганда, сендан аввал ўзим қилган бўлардим” демадилар. Балки у саҳобанинг қилган ишини тасдиқладилар ва унга: - “Мен ўттиздан ортиқ фаришталар ўшани қайси бирлари аввал ёзиб олиш учун шошаётганларини кўрдим” - дедилар. Яъни сен айтган калималарни биринчи бўлиб ёзиш мақсадида фаришталар мусобақа қилаётганларини, ёзиш учун шошаётганларини кўрдим, дедилар. Бизҳам рукудан қиёмга турганда Роббана лакал ҳамд ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳ деб айтсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat