Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Саволим: ташкилот порахўрлик орқали бир вазирликдан қонунларимизга зид қарор чиқариб олиб, одамларни мажбурлаб ўз махсулотини сотяпти. Истеъмолчилар мажбурликдан норозилик билан бу махсулотни сотиб олишга мажбур бўлишяпти. Шундай холатда, бу ташкилотда ишлаб топилган пул ҳалолми? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ҳалол иши бўлса масалан хайдовчилик, қўриқчилик, маҳсулот ишлаб чиқариш каби ишларини қилаётган бўлсангиз маошингиз ҳалол. Валлоҳу аълам!