Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳожайн ва ишчи

00:00 / 22.02.2007 | eski savollar | 2124

Ҳазрат Мен бир йигитни ишга олганман, бир йил бўлди. Лекин у йигит охирги йилларда яҳши ишламай қўйди. Мен унинг иймони учун ва меҳнаткашлиги учун ҳурмат қиламан. Фақат ҳисоб китобга йўқроқ. Мен корхонамни унинг номига очганман. Шунинг учун уни алмаштириш учун корхонамни ёпиб бошқа очишим керак. Бу катта пул талаб қилади. Биз ибодатдамиз. Бошида у билан ҳисоб китоб қилганимизда тўғри чиқарди. Кейинроқ унинг ҳисоби-кассасидан пул кам чиқаябди. Мен унга ёзиб юр деб роса ўргатдим. Лекин кўп ҳаражатларни ёзмайди ва одамни шубҳада қолдиради. Мана охири кўп пул кам чиқди.М ен ундан бугун Аллоҳ гувоҳ тўғри сўзлагин, шунча пулни нима қилдинг десам, мен билмайман, хоҳласангиз мени дуоибад қилинг, мен ҳам Аллоҳдан қўрқаман деди. Нима қилишни билмай қолдим. Аваллом бор бировни дуобад қилишдан Аллоҳ асрасин. Рост гапирармикан деб сўраб кўрдим. Ке майли шундан ёмон гумонга бормай дедимда, лекин кам чиққан пуллар учун ишлаб беришини сўраябман. Шу тўғри ишми? Агар 2-3 ой ишлаб берса ойлик омасдан, унга келиб кетиши учун мен пул бермайманда-а? Агар пул берсам яна сарф ҳаражат бўлади. Адолат қилиб қандай иш тутсам бўлади? Агар 2-3 ишлаб берадиган бўлса, обед, йўлкираси бўлади. Агар уларга пул берсам 180.000 - 370.000 пул қўшилади. 2000 йўлкираси 1000 обеди билан ҳисоблаганда.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шартномани пухта қилинг. Камомад келтирсанг, тўлайсан, денг. Барча чораларни кўришингиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat