Ассалом алайкум шайх жаноблари Оллох икки дунёйингизни Азизи мукарам қилсин. Хазрат иймода қийналмоқдаман/ саволим1. Беш вақт номоз уқийман иложи борича тозаликка риоя қиламан айрим пайтларида муқаддас китоб қурони карим ёки бошқа диний китобларни уқиб турганимда астагфирлох оллохни узи кечирсин хаёлимга хар хил фикирлар келади яни қургонни устига жимо қилсанг нима булар экансан ёки оллох аёлми деган хар-хил ёмон уйлар келади сунда астагфирлох деб тинмай қайтараман бу ҳолатдан хеч қутила олмаябман нима қилай ёрдам беринг/2. Узир яна бир саволим бор эди айрим пайти хотиним билан уришиб қолганда юқол бор уйинга кет деб уришиб қоламиз шунда талоқ тушмайдими.узр қимматли вақтингизни олганим учун/
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Янада ихлос билан ибодат қилинг. Ҳар хил хаёлларни йиғиштириш учун кўпроқ зикр ва тиловат қилинг. Бу ҳолат ўтиб кетади. Сиз ибодатга яқинлашганингиз учун шайтон типричилаб қолган. Бу яхшилик аломати.2. Талоқни ният қилмаган бўлсангиз, тушмайди.