Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аренда ёки замонавий Кредит хақида

00:00 / 06.06.2007 | eski savollar | 7577
:Бисмиллоҳ! Устоз сиздан бир нарсани со'ромоқчидим. Мана хозир техника тараққий топган,турли хил савдо-сотиқ турлари ривожланиб кетган Мана яқинда хам уй жихозлари ,машина янги техника ва хаказолар ижарага{яни кредит га}бериш ко'пайиб кетган масалан:битта ТВ олмоқчиман. ТВ 250.000 со'м туради,лекин манда 100.000 со'м бор табийки ТВ га пулим этмайди.мана шунақа вазиятдаги одамларга Кредит берувчилар олдиндан 50%[хозир 25%жойлари хам бор]олдиндан нақт пул то'лаш орқали, қолганини эса 6 ой ёки 1 йил давомида то'лаш шарти биланберишвотти,энди нақт олсангиз о'ша ТВ 250.000 кредитга эса 50.000 ёки 60.000га фарқ қилади яни қимматроқ бошқа маиший техникалар хам худди шунақа Агар бу фоиз бо'лса харомлиги аниқ,лекин бази-бир биродарларимаз бу фоиз эмас совда-сотиқ келишилган холда дейишвотти базилари бу фоиз шунинг учун харом деган фикрларини билдиришди. Хазрат шу масала ҳақида далиллар билан мисол келтисангиз ман биродарларимга етказиб қояр эдим Инша АЛЛОҲ.Хазрат илимсизлигим туфайли хатдаги билми қилган хатолар учун олдиндан узр со'риман. АЛЛОҲ рози бо'лсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Нархни маълум вактда бўлиб – бўлиб тўлаш шарти билан бўлган савдо.Агар сотувчи, бу нарсани накдга минг сўм, бўлиб тўлашга минг икки юз сўмга сотдим деганда, харидор, кабул килдим деса, савдо ботил бўлади. Аммо, бу нарсани накдга минг сўмга, бўлиб тўлашга минг икки юз сўмга сотаман деганда, харидор, бўлиб тўлашга минг икки юз сўмга олдим деса, савдо тўгри бўлади.Бу каби савдонинг тўгрилигига барча мазхаблар иттифок килишган.Нархни бўлиб тўлаш шарти ила килинган савдо билан рибонинг орасида, агар бир оз ўхшашлик бўлса хам, фарк катта. Чунки рибода бир тараф берган нарсанинг ўзи муддат мукобилига зиёда килиб кайтарилади. Мисол учун, бир кило бугдойни накд бериб туриб, бир муддатдан кейин бир ярим кило килиб олади. Ёки минг сўмни карзга бериб туриб маълум муддатдан кейин уни минг икки юз килиб олади. Нархни бўлиб – бўлиб тўлашда эса савдо молининг нархи хозир минг сўм бўлса, бир йилдан кейин минг икки юз дегандек гап. Бу ерда сотувчи пули етмай турган харидорга енгиллик яратиб бермокда. Кўлига савдо молини тутказмокда. Албатта, хозирнинг ўзида кўлга тутказиладиган мол кейин бериладиганидан афзал ва кийматрокдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat