Ассалому алайкум! Биз ҳозир Россияда калбаса заводида ишлаяпмиз, бу ерда чўчқа гўшти ва ёғидан тайёрланади. Биз қиладиган иш, топадиган пул, ейдиган луқмамиз ҳаром ҳисобланадими? Овқатлариҳам асосан чўчқа гўштидан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Истеъмоли шаръан ҳаром бўлган нарсани сотиш ҳам ҳаром. Савдосидан тушган пули ҳам ҳаром бўлади. Бошқа иш топинглар. Валлоҳу аълам!