Ассалому алайкум! Отамни намозга, масжидга чиқишга дават қилсам мени уришиб хатто сўкиб хам берди, масжидга иккинчи қадам босмаслигимни буюрди, намоз ўқиш фарз эканлигини тушунтирсам хам фойда бермади. Пайғамбар алайхисаломларнинг сўзларидан мисол қилсам уларнинг гапларини тан олмади, уларнинг гапларига шубха остида қаради, уларга ҳурматсизлик қилди. Бу холатдан кейин отамга қандай муомалада бўлишим керак? Отам онамни ташлаб бошқа аёл билан яшаётганига 6 йил бўлди, лекин уйга бир-бир келиб туради. Яна бир бор масжидга чиқсам уйга қайтиб қадам босмаслигини айтди. Жавоб учун аввалдан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ота ҳар қандай ҳолатда ҳам оталик мақомида қолади. Отангизга фарзандек муомалада бўлишингиз керак. Масжидга чиқиш борасида итоат қилинмайди. Сиз ҳам ҳадеб бошингизни деворга урмай билдирмай бўлса ҳам бориб келинг. Валлоҳу аълам!