Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳрамсиз сафар

16:56 / 12.06.2018 | Sarvar | 4660
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборат. Аёлим хизмат сафари билан чет давлатга 5-6 кунга бориб келмоқчи. Мени имконим йўқ боришга. Аёлим ўзи кетишни жуда хохлаяпти. 2 та фарзандимиз бор. Мен бундай холатда қандай йўл тутсам бўлади? Ўзини кетишини махрамсиз хохламаяпман. Борма десам нотўғри тушунаяпти. Шариат бунга нима дейди? Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кеча ва кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиш ҳалол эмас” деганлар. Аёл киши маҳрамсиз сафарга чиқса-ю, маҳрамлари уни қайтармасдан унга рози бўлиб турсалар, барчалари гуноҳда баробарлар. 

وعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قال : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ :"مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ". رواه مسلم 

Абу Саъид Худрий розияллоҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирортангиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин агар унга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалбида унга норозилигини билдирсин ва бу иймоннинг энг заифлигидир» дедилар». 
Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat