Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган улкан ишларингиз учун О'з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизнинг 5- жузини о'қишим жараёнида менда бир неча саволлар пайдо бо'лди. Ушбу саволлар мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 1. Ҳазрат, сиз "Ҳадис ва Ҳаёт" нинг 5-жузи, 7-боб "Саҳв ва тиловат саждалари ҳақида", 1-фасл “Саҳв саждасининг сабаблари”, 379-бетда "Агар фарз амалида адашиш содир боълса, намоз қайтадан оъқилади" - деб ёзгансиз. Ҳазрат, агар лозим топсангиз ушбу мулоҳазани тушунтириб оътсангиз, ахир бу амални қилган-қилмаганликда иккиланиш содир боъладику ? У ҳолда саҳв сажадаси орқали ушбу иккиланиш тузатилмайдими ? 2. Ҳазрат, сиз "Ҳадис ва Ҳаёт" нинг 5-жузи, 7-боб "Саҳв ва тиловат саждалари ҳақида", 1-фасл “Саҳв саждасининг сабаблари”, “Хулоса”, “Унутган нарсасига қайтиш”, 383-бетда "Биров охирги қаъдани унутиб, 5-ракатга туриб кетса ва унинг саждасини қилмаган боълса, қайтиб оътиради ва саждаи саҳв қилади. Агар 5-ракатнинг саждасини қилган боълса, фарзи бузилиб, намози нафлга айланади. Чунки у тарки фарз қилди. У 6-ракатни ҳам қоъшиб қоъяди." - деб ёзгансиз. Ҳазрат, агар лозим топсангиз ушбу мулоҳазани тушунтириб оътсангиз, агар 4 ёки 5 ракат оъқиганлигини аниқ билмасачи ? 3. Юқоридаги ҳолатда, нима учун туриб, соънг яна оътиради ? Ахир, агар гавдасини тик қилиб туриб боълган боълса, яна қайтиб оътираверадими ? 4. Яна юқоридаги ҳолат боъйича, нима учун фарз нафлга айланади, саҳв саждаси қилиш орқали қилинган хато тоъғриланиб кетмайдими 5. Ҳазрат, сиз "Ҳадис ва Ҳаёт" нинг 5-жузида ишораи саббобани икки хил турини келтиргансиз. Яъни қоълни мушт қилиб туриб, соънг коърсаткич бармоқни коътариш ҳамда бош ва оърта бармоқларни ҳалқа қилиб бирлаштириб туриб, соънг коърсаткич бармоқни коътариш. Ҳанафий мазҳабида ушбу икки турнинг қай бирини қилмоқлик қабул қилинган ? Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша О'з паноҳида асрасин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Фарз амалда бўлгани учун қайта ўқилади. Вожибда бўлганидан саҳв саждаси қилинади.2. Аниқ билгандаги ҳолат. Аниқ билмаса, ҳукми бошқача бўлади. Уни ўқиб ўрганиб оласиз.3. Йўқ нарсага тургани учун қайтиб ўтиради. Икки ракъатдан кейин турса ва уч ёки тшрт ракъатли намоз ўқиётган бўлса, қайтиб ўтирмайди. Бунда ўтириш вожиб, уни саждаи саҳв билан тўғриласа бўлади. Аммо бешинчи ракъатга турса, фарзни тарк қили тургани учун саждаи саҳв билан тўғрилаб бўлмайди. Шунинг учун қайта ўтиради.4. Фарзни бузгани учун нафлга айланади. Вожибни бузганида саждаи саҳв билан тўғриласа бўларди.5. Ўша китобда “Ташаҳудда «Лаа илаҳа»ни айтаётганда ўнг қўлининг бош ва ўрта бармоқларини бир-бирига қўшиб ҳалқа қилиб, синчалоқ ва номсиз бармоқларини йиғиб туриб кўрсаткич бармоғи ила саббоба ишорасини қилади” дейилган. Бу икки хил эмас, бир хил нарса.