Ассалому алайкум! Мен ишлаб чиқариш корхонасига яқиндагина қабул қилиндим. Менинг вазифам истеъмолчига сифатли махсулот етиб боришини таъминлашдир. Баъзида иш юзасидан ўзига юклатилган вазифани бажаришда хатоликка йўл қўйиб, сифатсиз махсулот ишлаб чиқарилишига сабабчи бўлган ишчига нисбатан корхона ички тартиб қоидасига асосланган холда қатъий чора(ойлик маошидан бир қисмини жарима сифатида ушлаб қолиш) кўришга мажбур бўламан. Сизларга йўлламоқчи бўлган саволим шуки, динимизда бу холат бўйича нима дейилган? Мен ўз вазифамни бажариш мобайнида ўша ишчининг ота-онасининг ёки фарзандларининг ризқини қирқиб, гунохкор бўлмаябманмикин? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ўша ишлаб чиқаришда қилган хатосининг жаримаси зарардан ортиқ бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!