Шайх ҳазратлари! Сиздек олим билан бизни замондош қилган Аллоҳ Ҳақ Субҳаноҳу ва Таолога беҳисоб шукрлар бўлсин. Сизга бир саволим бор эди.
Мендан университетда ўқишни тамомлаш чоғида диплом олиш учун домла пора сўради, мен маълум қисмини бердим, озгина қисми қолганда дипломни олиб берди. Лекин мен ўша қолган пулни, яъни поранинг қолган қисмини бермадим. Ушбу вазиятда ўша пул менинг бўйнимда қарзми? Мен ўша пулни беришим керакми? Жавобингиз учун аввалдан ўз ташаккуримни изҳор қилиб қоламан. Аллоҳ Таоло дин йўлидаги ишларингизга ўзи ажр мукофотлар берсин. ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ…