Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телевизорда кўрсатаётган муҳтожларга закот бериш

11:54 / 19.06.2018 | Бахромжон | 1111
Ассалому алайкум! Ҳозирда Менинг Юртим телеканалида эътибор марказида кўрсатуви орқали қийналган, ночор, ёрдамга мухтож оилалар хақида кўрсатувлар эфирга узатилмоқда ва ёрдам беришни истаганлар учун ушбу оилаларнинг пластик карта рақамлари келтирилмоқда. Мен бу оилалар билан шахсан таниш эмасман, телеканал берган маълумотларига асосланиб закотимни ният қилиб шу карта эгасига банк орқали пул ўтказсам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан рахамт, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аслида уларни жойлашган жойлари омонат жойи ҳисобланади. Омонат иши ўта даражада оғир ва қиёмат куни жавобгарлиги ҳам қаттиқ бўлади. Одатда мусулмон юртларда бу каби жойларга исломий илм олимларидан бирор инсонни албатта вакил қилишади. Улар ишларини шаръий жиҳатларини ўргатиб туришади. Сизнинг ишингиз ҳам фарзга тегишли бўлгани учун ўта муҳим ҳисобланади. Биз у ердагилар қандай фаолият юритишларини билмаймиз. Шунинг учун аниқ бирор фақир-мискинга мулк қилиб беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat