Ассалому алайкум! Қуйида Абдулманнон Абдуллоҳ устознинг "Закот ва Қурбонлик китоблари" тақдимотидан тушунганларим: "Закот тақсимотида инсонлар уч хил бўлади: Закот - 1. олади 2. олмайди, бермайди 3. беради. Инсонда уч хил мол бўлади: 1. ҳожати аслия (дан закот берилмайди) 2. ўсмайдиган (дан закот берилмайди) 3. ўсувчан. (дан закот берилади) 1) Ҳожати аслий - 1. ўзи яшаб турган уйидаги хоналар (ўзи, фарзанди ва меҳмонхонаси). Қолган яшалмаётган хоналар - ҳожати аслия ЭМАС. 2. қиш ва ёз мавсумига 3 сидрадан кийим кечак 3. улов 4. тирикчилик манбаси - завод, фабрикаси (заводдан келадиган даромад эмас) 5. сутини/гўштини истеъмоли учун олинган ҳайвонлар 6. бир китобни 2 нусхасигача. 2) Ўсмайдиган моллар - 1. Ҳожати аслиядан ташқари, «сотаман» деган ниятда олинмаган барча мол мулк 2. яшалмаётган уй жойлар 3. кийимлар 4. мерос 5. сувенирлар (телевизор) 6. сеп-сидириғ 7. тақинчоқлар (олмос, бриллиант) 8. ишлатилмайдиган идиш-товоқ, кўрпа-тўшаклар 3) Ўсувчан моллар - 1. тилло ва кумуш (ҳар қандай шаклда, қошиқ темир вҳкз) 2. қоғоз пуллар (пулни ўринини босадиган ҳар қандай шакл) 3. тижорат ниятидаги моллар 4. пулни банд қилиш учун олинган моллар. 1. Закот нисоби миқдорича ($3500) ўсмайдиган моли ЙЎҚ инсонга - закот, фитр-садақа, қурбонлик вожиб бўлмайди. (закотни фақатгина шундайларга берилсагина закот адо бўлади.) 2. Закот нисоби миқдорича ўсмайдиган/ўсувчан моли БОР инсонга - қурбонлик, фитр-садақа вожиб бўлади. (закот, садақа, назр моли олиш жоиз эмас) 3. Закот нисоби бор инсон - қурбонлик ҳам, фитр-садақа ҳам, закот ҳам беради. (закот, садақа олмайди) " Нотўғри тушуниб олмабманми?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри тушунгансиз. Валлоҳу аълам!