Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот бериладими

00:00 / 30.12.2009 | eski savollar | 1887

Мухтарам шайх хазратлари бир биродарим ушбу саволни сиздан сўрашни илтимос қилди. Савол шундан иборат: биродарим уйланмаган, отаси билан яшайди, лекин ўзининг дўкони мавжуд ва қўлида ўз пул маблағи бор. Шу пули нисобга етган, шу пулидан закот бериладими? Биродаримнинг отаси уйлансанг рўзғоринг алохида бўлса кейин закот берасан деяпти экан. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Олдиндан жавобингиз учун рахмат Ислом йўлида қилаётган ишларингизга Аллоҳ мададкор бўлсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ассалому алайкум! Агар биродарингиз топганини отасига бериб, отаси ундан закот бераётган бўлса ўша етарли. Аммо топганини ўзи жамғараётган бўлса, закотни ўзи беради.

Топ рейтинг www.uz Openstat