Ассаламу А'лайкум Шайх Ҳазратлари! Биз учун жуда ҳам зарур бо'лган савол билан мурожаат қилмоқчимиз. Аввало биз толибларни беодоблик қилганлигимиз учун мазур тутгайсиз? Масжидимизга бир бола до'сти билан ва бир қиз онаси билан никоҳ масаласида келишди. Айтишларича қиз эри билан яшаётган вақтда эрига ҳиёнат қилган (на 'узу биллаҳи мин залик), келган йигитдан ҳомиладор бо'лган. Ҳомила эридан эмаслигини аниг'лангандан кейин, онаси орқали биргаликда эрига айтишади со'нгра эри жавобини беради. Шундан кейин йигит ва қиз бирга уч ойдан бери яшаб келар экан. Савол шундан иборатки: буларни никоҳланишлиги қачон ҳалол бо'лади? Уч ойлик ҳаромдан ҳамли бор. Ҳурматли Ҳазрат сизни шу ҳақида менга ва уларга насиҳатингиз ва маслаҳатингиз. (Жавобингиз учун рахмат.)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Катта гуноҳ содир бўлибди. Улар тавба қилишлари лозим. Талоқ қилинган бўлса, иддаси чиқиши керак. ўшандан кейин иккинчи шахсга никоҳланса бўлади.