Ассалому алайкум! Домла, инсон акасини ёкида опасини сенлаб чақириши гуноҳми? Бир танишим бу катта гуноҳ деябти.
– Ва алайкум ассалом! Бу одоб ва урфга оид масала. Акага “сен” деб мурожаат қилиш уни сўкиш каби азият берадиган бўлса дуруст эмас. Мўминга азият етказиш гуноҳ. Валлоҳу аълам!