Ассалому алайкум! Менга бир танишим чет элда меҳмонхонада ишлашни таклиф қилганди. У ерга тўғри мақсадда ҳам, зино мақсадида ҳам мижозлар келишади. У ерда ишлаш жоизми? Гарчи у каби зино ишларга алоқаси бўлмаса ҳам уларга хизмат кўрсатишни ўзи динимизда шу гуноҳ ишга "шерик бўлишга" кирадими? Жавобингиз ман учун жуда аҳамиятли ва олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шаръан мубоҳ ишларида хизмат қилишингиз мумкин. Ароқ олиб келиш каби шаръан жоиз бўлмаган ишларини қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!