Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Балиқни қурт билан боқиш

19:09 / 29.10.2018 | Husniddin | 2718
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, дўстимнинг илтимосига биноан савол йўлламоқдаман. Унинг айтишича ҳовуздаги боқилаётган балиқларга гўшти ҳаром ҳайвонлар, жумладан ит, эшшак гўштини қуртлантириб боқилар экан. Бу мавзуда излаш бўлимидан фойдаландик, лекин айнан биз излаган мавзуда топилмади. Бу усулда боқилган балиқни истемол қилиш мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Истеъмол қилиш жоиз. Чунки у нарсалар ейилгач аслий ҳолати қолмай, балиқ гўштига айланади. Бунга уламоларимиз аввалда туз конларида ишлаган эшаклар туз конида ўлиб қолса ўша жойга кўмиб кетишаверганни мисол қилишади.  Йиллар ўтиб улар тузга айланиб кетган ва ўша тузлардан фойдаланиш ҳалолми деган саволга фуқаҳоларимиз ҳалол деб фатво беришган. Фиқҳда “Бир нарсанинг моҳияти буткул бошқа нарсанинг моҳиятига ўзгариб кетса ўзгарганнинг ҳукмини олади” деган қоида бор. Масалан тезакларни ҳам ёқилганда кулга айланса кул пок ҳисобланади. Аммо жонворларга бу каби нопок нарсаларни едириш иши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat