Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижобни ҳаётимдаги ўрни

19:02 / 05.07.2018 | Muslima | 5225
Ассалому алайкум! Бу саволимни минг ҳижолат билан бермоқдаман ёшим 20га яқинлашдиямки Аллоҳ кечирсин ҳалиям ҳижоб ўролмадим. Ойим қаршилар, ёшлигимда илмим озлиги туфайли илимлилардан “Агар ҳижоб фарз бўлса ўрайман фарз бўлмаса ўрамайман” дердим. Катта бўлиб тушундим фарзлигини ва ўрашга қарор қилдим, ойим жуда қаттиқ қаршилик қилдилар, беркитиб ёпиқ кийиниб юрдим. Охири мани ўлдирмоқчимисан ўрамийсан деб жуда ҳам қаттиқ сўкдилар. Фикримдан қайтмаганимдан кейин калтакладилар ҳам. Отам вафот этганлар ойимларни бир ўзлари ҳеч кимдан кам қилмасдан 3 та фарзандни ўстириб ўқитяптилар. Шунинг учун уларни сиқилишларидан қўрқиб бошқа ҳижоб ҳақда оғиз очмийсан десалар ҳўп деб ваъда бергандим. 3 йилдан бери ҳар кун ҳар соат ҳижоб ўрашни сўраб дуо қилябман, гуноҳларим кўплигиданми ҳеч ўранишни иложиси бўлмаябди, лекин чидолмаябман ҳар кун йиғлаб шу гуноҳларим ва ўранмай юрганим сабабидан ҳеч ҳаловатим йўқ. 1). Агар ойим “сандан кечдим оқ қилдим” десалар ҳам ҳижоб ўрасам бўладими ёки ойимни кўнглларини оғритмаган ҳолда ёлғон гапириб “тушимда кўрдим, бир нуроний инсон ҳижоб ўрашимни такрорлаябди ҳар кун” десам бўладими. Чунки ойим тушдаги шундай ҳолатларга ишонадилар, лекин яхшилаб тушунтирмоқчи бўлсам эшитмидилар. Ота-онага яхшилик қилиш ҳақидаги оят ҳадисларни айтадилар. Мен “гуноҳ ишда маҳлуққа итоат йўқ” деган гапни айтолмайман, чунки динга берилиб кетиб ҳаммадан ўзини ақилли биласан деб сўкадилар. 2). Иймонли йигитга тегиб ҳижоб ўрайман деб ният қилгандим, афсус бизда ҳижоб ўратадиган йигитла 200тадан 1тада учраши мумкин. Жуда кўп совчилага рад жавоби берганман, шу сабабдан битта йигит намозхон қизга уйланаман деб қариндошлари орқали расмимни кўриб тошкентдан хоразмга келган ва мени бир бахонала қилиб кўрган. Буни сезганман, лекин ичимда номахрамлар олдида кулиш мумкинмас деб жуда ҳам жиддий турганман. У йигит расмдагидек кулиб турган қизамас экан деб кетиб қолган, лекин мен у йигитни Аллоҳ учун ёқтиргандим. У намозхон йигит экан, биз тарафда арабча ўргатиш курслари бўлмаганлиги учун ўша инсонга турмушга чиқиб ундан Қуръонни арабча ўқишни ўрганиб биргаликда ёдлиймиз деб ният қилгандим. У йигитни қариндоши “Сал жилмайсанг бўлмасмиди” деди ва мен “номаҳрамлар олдида қизбола чиройини билинтирмайди” десам “сал кулганингда шундай тақводор йигит маҳраминг бўларди” деди. Мен хато қилганманми? Мен ўғил бола кўрсам борича ҳўмрайиб оламан, мени чиройли деб ўйламаслиги учун, лекин бу ишим у йигитни ўзимдан узоқлаштиришимга сабаб бўлди. Сал меёрида кулиб юрсам гуноҳ бўлмийдими, лекин кулсам ҳудди бошқаларга нозланаётгандай туйилиши мумкин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Инсон дунёвий илмда чўққиларни забт этса ҳам диний илмларни алифбосини ҳам билмаса табийки ундай инсонни комил дейилмайди. Жоҳиллик ўрнидан жилмайдиган бир деворга ўхшайди. Уни бирдан йиқитиш қийин, уни доналаб ғиштини кўчириш билан йиқитилади. Ўрни келса устидан сув қуйилади. Ақлли инсон ҳадеб ўзини бошини деворга уравермайди. Онангиз ҳам гуноҳкор бўлмасин сиз ҳам Аллоҳ таолонинг олдида гуноҳкор бўлманг. Иккиси рози бўладиган бир нуқтани топинг. Масалан энг замонавий фасондаги авратни беркитадиган кийимни кийинг. 

2). Олтин ҳар қандай ботқоқнинг ичида бўлса ҳам олтинлигича қолади. Агар олтин бўлсангиз ҳеч иккиланманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat