Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр-хотин бўлиб яшамасалар ҳам шаръий никоҳ бекор бўладими?

00:00 / 21.10.2010 | eski savollar | 3083

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари. Сизга бераётган саволим учун узр. Саволим қуйидагилардан иборат. Дугонам 2 йилдан бери турмуш ўртоғи билан бирга яшамайди. Лекин шу давр мобайнида турмуш ўртоғи билан шунчаки кўришиб туришади. Турмуш ўртоғи «Талоқ қилдим», деб айтмаган. Шу ҳолатда, яъни 2 йил мобайнида бирга эр-хотин бўлиб яшамасалар ҳам шаръий никоҳ бекор бўладими? Агар яна бирга яшамоқчи бўлишса, қайтадан никоҳ ўқитиш лозимми? Бу никоҳда маҳр масаласи қай тарзда белгиланади? Турмуш ўртоғидан уй-жой сўрашга ҳақлими? Ўртада 2 нафар фарзандлари бор. «Маҳр» деганда нималар назарда тутилади? Маҳрга нималар киради, миқдори қанча? Саволларим учун минг бор узр, жавоб учун олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Ундай ҳолатда талоқ тушмайди.

Маҳрнинг шартлари:

1. Қийматга эга, мол деса бўлгудек нарса бўлиши керак.

Кўпчилик уламолар ҳанафий мазҳабининг «Маҳрнинг энг ози ўн дирҳам бўлиши керак», деган ижтиҳодини маъқул топганлар.

Жобир розияллоҳу анҳу қилган ривоятда:

«Агар эркак киши аёлга маҳрни ҳовучини тўлдириб таом бериш билан адо этса, аёл унга ҳалол бўлади», дейилган.

Бунда маҳр уйланишдаги асосий қасд эмас, балки эрнинг хотини нафақасини доимий равишда қилиб туришни ўз бўйнига олганига ишора эканлигини кўрсатади.

2. Маҳрга бериладиган мол ҳалол ва пок бўлиши керак.

Чўчқа, ароқ, ўлимтик каби, яъни шариат ҳаром қилган нарсалар маҳр ўрнига ўтмайди.

3. Маҳрга бериладиган мол бировдан тортиб олинган бўлмаслиги шарт.

4. Маҳрга аталган мол ноаниқ бўлмаслиги шарт.

Маҳр фақат пул бўлиши шарт эмас. Молиявий қийматга эга нарса бўлса, бўлаверади. Ҳовли-жой, ер, ҳайвон, тижорат молига ўхшаш нарсалар шулар жумласига киради.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat