Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 3 йил аввал ўзимдан 10 ёш катта аёлни иккинчи хотинликка никоҳимга олгандим. Биринчи аёлимга билдиришни лозим топиб айтганимда қарши бўлди. Шунда аёлимни хотиржам қилиш учун уни жавобини бeрдим дeб айтдим. Талоқ қилиш ниятим бўмаган, шунчаки биринчи аёлимни хотиржам қилиш учун шундай дедим. Иккинчи аёлим билан ўртамизга талоқ тушганми? Тушган бўлса қайта никоҳ лозимми ёки бошқа йўл тутиш керакми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Қайта никоҳлаб олинг. Валлоҳу аълам!