Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васвасами ёки жазо?

19:34 / 11.07.2018 | dilshod | 2827
Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур икки ой бўлди намоз ўқишни бошладим. Ҳаётим бутунлай ўзгарди. Ҳудди гуноҳларим ювилип онадан туғилгандек бўп қолудим. Лекин бир ҳафта олдин юрагим санчиб, кўкрагим оғриб, оғриқ кейн курагимни ўртасида пайдо бўлди. Кейин бошларимда, қулоқларим ҳудди бекилиб қолаётгандек бўвотти. Иймоним сустлашгандек бўвотти. Энди намозга шайлансап юрагим ҳапқирип, бир нима ичимда ғалаён кўтараётганга ўхшайди. Ўзимга дам солиб юримман сал камайгандек лекин барибир васвасага ўхшаш ва юқоридаги ҳолатлар йўқолгани йўқ. Айтингчи бу ҳолат нима? Яхшилик аломатими ё қалбимга шайтон ўтириб олдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шайтон ўтирган ёки ўтирмаганини ўзингиз биласиз. Чунки ўтирадиган иш қилган бўлсангиз ўтиради. Қалб бир идишдир, уни нима билан тўлдирсангиз ўшанга қараб танани ҳаракатлантиради. Қалбни покиза сақлаш деган гапдан мурод шариат айтган нарсаларни қалбга кришига йўл қўйиб, ҳаром қилган нарсаларни киришига йўл қўймаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat