Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Динга киришгандан кейинги ҳулқ атвор

16:35 / 21.03.2021 | Sobitxon | 2032

Ассалому алайкум! Мен илгари унчалик намозимни ҳам тўлиқ ўқимасдим аммо рўзалрни тутиб жума намозларини қолдирмасдим ўша пайтларда мен одамлар билан яхши чиқишардим муомалам яхши эди бегоналар билан енгил тил топишардим, қайси даврага кирсам ўша даврага мослаша олардим, уялмасдим кўп нарсалардан, энди ҳозир намозларимни уқишни бошлаганимдан кейин одамлардан қочадиган, якка қолишни ёқтирадиган, уятчан бўлиб қолдим илгари гапдан тухтамасдим ҳозир гап чиқмайдиган булиб хатто муомала ҳам қила олмаяпман нимага? Мен ҳадисларни ёки бошқаларни нотўгри талқин қиляпманми ёки шунақа бўлиши керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозир фанда Одам алайҳиссаломдан бери неча милиард инсон ўтган бўлса оғзидан чиққан ҳар бир сўз фазода сузиб юришини тасдиқлади. Янги айтилган сўзни қайта эшитиш имкони бор экан. Аввалда айтилган гапларни эшитиш устида иш олиб борилмоқда экан. Инсондан қандай сўз ёки ҳаракат содир бўлса ўзига тўртта нарсани гувоҳ қилиб олади. Тўрттала гувоҳ ҳам Қуръони каримдаги қатъий оят-далиллар билан исботланган.
1). Гапирган ёки амал қилган жойи. Аллоҳ таоло "Залзала" сурасида марҳамат қилади:  

يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ أَخْبَارَهَا۝ 

4. Ўша Кунда у (ер) ўз хабарларини айтадир.
2). Ўша амал қилган гапирган аъзолари. Аллоҳ таоло "Йаасийн" сурасида марҳамат қилади:  

 الْيَوْمَ نَخْتِمُ عَلَى أَفْوَاهِهِمْ وَتُكَلِّمُنَا أَيْدِيهِمْ وَتَشْهَدُ أَرْجُلُهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ۝ 

65. Бугунги Кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур.
3). Фаришталар. Аллоҳ таоло "Қоф" сурасида марҳамат қилади:  

مَا يَلْفِظُ مِن قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ۝ 

18. бирор сўз талаффуз қилмас, илло ҳузурида ҳозиру нозир борлар. 

كِرَامًا كَاتِبِينَ۝ 

11. Ҳурматли ёзиб турувчилардир. (Инфитор 11-оят).
4). Фаришталар томонидан ёзиб қўйилган саҳифалар. Аллоҳ таоло "Таквир" сурасида марҳамат қилади:  

وَإِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ۝ 

10. Ва вақтики, саҳифалар очилса…

فَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِيَمِينِهِ فَيَقُولُ هَاؤُمُ اقْرَؤُوا كِتَابِيهْ۝ 

19. Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у: «Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар! (Ҳааққо сураси)
Бундай ўринда гапирган кишидан кўра жим турган киши нажот топади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat