Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандлар маблағларини бир эрга тўплаш мумкинми?

19:33 / 11.07.2018 | Yusufjon | 2202
Ассалому алайкум! Мени тўрт нафар ўғилларим бор. Уч нафарини уйлаганман, кичигини энди уйламоқчиман. Ўғилларимга уй-жой қилиш мақсадида улар ва келинлар билан келишган холда топаётган ойлик маошлари ва даромадларини бир ерга тўплаяпмиз, сабаби биргаликда тезроқ уй-жой қилиш ва кичик укаларини уйлаш эди. Яқинда бир танишим сиз нотўғри қилаяпсиз, бу қилган ишингиз билан бўйнингизга қарзни юклаб олаяпсиз. Сабаби ўғилларингиз бири кўп топади, бири озроқ сиз бу маблағларни аралаштириб ишлатаяпсиз. Бу мумкин эмас қўйинг ўғилларингиз хар бири алохида кун кўришсин деди. Мени мақсадим уларни бирлаштириш, ахиллик, иноқлик, бир бирига қадрдон бўлишлари эди. Хаммаси уй-жойлик бўлишса албатта алохида яшашади, хозирча шароитдан чиқиш учун бу йўлни қўллаяпман. Айтингчи мен нотўғри қилаяпманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бўйнингизга қарз юклаб олаётганингиз йўқ, лекин тўпаланаётган мол кимники эканлиги тайин бўлиши керак. Масалан рози бўлиб сизга беришсин, сиз мулк эгаси бўлинг. Нисобга етса сиз закотини беринг, қурбонлигини қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat