Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Колгейт(colgate) тиш пастаси ҳақида

18:52 / 11.07.2018 | Mahmud Gaffarov | 7097
Ассалому алайкум! Телеграм ижтимоий тармоғидаги "СОФ ИСЛОМ" деб номланувчи каналдан яқин дўстимнинг телефонига Колгейт(colgate) тиш пасталарида чўчқа махсулотлари борлиги маълум бўлди. Бу ҳақида кўплаб рус сайтларида аввал хабар қилинган экан мазмунидаги хабар келди ва унинг остида мазкур рус сайтлардаги маълумотларнинг линклари берилган. Биз ўша линкларни очиб кўрдик, ҳақиқатан у ерда шу ва бошқа маълумотлар берилган. Саволим шуки, мазкур маълумотлар ҳақида сиз азизларимиз ҳам эгасизми ва бу нечоғлик ҳақиқат?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Наҳл" сурасида шундай деб марҳамат қилган:  

وَلاَ تَقُولُواْ لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمُ الْكَذِبَ هَـذَا حَلاَلٌ وَهَـذَا حَرَامٌ لِّتَفْتَرُواْ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ 

116. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар нажот топмаслар.
Инсон неъматни розиқ Аллоҳдан олади. Шунинг учун инсоннинг ҳалол ёки ҳаром ҳақида ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқдир. Кимки ўзи ҳақсиз бўлган нарсага аралашиб, «Бу ҳалол, бу ҳаром», деса, Аллоҳ таолога нисбатан ёлғон тўқиган бўлади.
Сиз айтган тиш пастасида чўчқа ёғи борлиги ўз исботини топдими? Исботини топмаган нарса ҳақида нега ишонч билан, қатъий гап айтиляпти?! Телеграмда манба сифатида келтирилаётган русча сайтлар нимага асосланиб мазкур тиш пастасида чўчқа ёғи бор деяпти? Улар Колгейт тиш пастаси ширкатига бориб, мутасаддилар билан гаплашиб, маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиш жараёни билан бевосита танишиб кўрдиларми?!
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “фалон” тиш пастасида чўчқа ёғи бор. Шунинг учун уни ишлатиш қатъиян ҳаром” дейиш учун далил-ҳужжатлар етарли бўлиши керак. Етарли бўмаган ва исботини топмаган "ҳужжатлар"га асосланган фатволар эса илзомий кучга ҳам эга эмас.
Эшитишимизча, кўпгина тиш пасталарини Ўзбекистонга олиб кирувчи фирма маҳсулотларига Малайзиядаги “Ҳалол” стандарти ҳамда “Таиланд Марказий Исломий мажлис”и томонидан “Ҳалол” сертификати берилган. Албатта, бу каби сертификатлар қаттиқ текширувлардан кейин тақдим этилади. Катта бир Исломий марказ таркибида чўчқа ёғи бор бўлган маҳсулотга “Ҳалол” сертификатини берармиди? Бу ақлга тўғри келадиган нарсами?
Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган.
Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади.
Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади.

Савол: Колгейт(colgate) ва бошқа тиш пасталарини истеъмоли жоизми?
Жавоб: Бу каби нарсаларда нажосат аралашганлиги шубҳаси туфайли нажосатга ҳукм қилиш жоиз эмас. Гўшт каби маҳсулотлардан бошқасида асл ҳукм уларнинг мубоҳ, яъни ҳалол ва пок эканлигидир. Модомики унга ҳаром нарсанинг аралашгани аниқ далиллар билан исботланмаса, қуйидаги қоида 

شك في وجود النجس : فالأصل بقاء الطهارة  

Агар нажосат борлигига шак қилинган бўлса, асл (қоида, нажосатга ҳукм қилинмай) покликнинг боқий қолишидирга мувофиқ нажосатга ҳукм қилинмайди. (ал-Ашбоҳ ван назоир). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat