Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ичкиликка муккасидан кетган эр

18:49 / 11.07.2018 | Нозима | 3599
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, турмуш қурганимга 18 йил бўлди. Шу давр ичида 3 фарзандли ва уй жойли бўлдик, лекин шу 18 йил ичида оиламиз тинчини бир муаммо бузиб келади, яъни ичкилик ароқхўрлик. Бу йўлдан қайтариш учун жон жахдим билан курашдим, аммо фойдасиз. 3 йил олдин кўкрак саратони касаллигига учрадим. Аллоҳни раҳмати чексиз, касаллик эрта аниқланганлиги туфайли қилинган муолажалар самара берди. Фарзандларим хали ёш уларга мен хали жуда керакман. Докторлар сизга ортиқча сиқилиш соғлигингизга бепарво бўлиш мумкин эмас, касаллик яна қайталаниши мумкин деган. Хўжайиним 18 йил ичида шунчалик ароққа ўрганиб қолганларки усиз хаётларини тасаввур қилолмайдилар, ичиб олганларида эса бутунлай бошқа одамга айланиб мени ва фарзанларимни тинч қўймайдилар. Хуллас уйимизда хар куни ичкилик ва хар куни асаб бузарлик. Турмуш ўртоғимдан шунчалик безиб кетганманки..... Сиздан саволим шуки, мен хўжайиним билан яшагим келмияпти, у билан ажрашишимнинг иложиси борми? Чунки ўз хохиши билан у менга талоқ бермайди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Талоқни олмагунингизча у одамнинг аёл ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat