- Ва алайкум ассалом! Ота-онамиз аёлимиз ва фарзандларимиз бизнинг маҳрамимиз ҳисобланади. Сиз айтгандек уйланмаган номаҳрам кишимиз эмас. Билинки шариат оят, ҳадис ва фуқаҳоларнинг ижмоларидан олинади. Мабодо кимнидир кимгадир муҳаббати тушиб қолса шариат қайтарган ишларни қилишгача бормаслиги керак. Ёки тезроқ никоҳига олсин, буни иложи бўлмаса уни тарк қилсин. Аллоҳнинг йўлида севиш билан сиздек нафсоний севиш бошқа бошқа нарсалар. Валлоҳу аълам!