Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида

00:00 / 28.10.2010 | eski savollar | 2524
Ассалому алайкум Шайҳ Ҳазратлари. Ушбу сайтни ко'риб жуда мамнун бо'лдим. Мени анчадан бери қийнаётган савол билан сизга мурожжат қилмоқчиман. Жавоб учун Аллоҳ сиздан рози бо'лсин. (Балки бундай саволга жавоб бергандирсиз). Мен 2 ойлик келинлигимда қайнонам билан келиша олмай уйдан кетдим. Бо'йимда ҳомилам бор эди. Шу бо'йи Куёвим билан мутлақо учрашмадик. Ҳатто телефон орқали ҳам гаплашмадим. Ҳозир фарзандли бо'лдим.(Улар эгизак) Аммо қайнонам орага талоқ тушган деб куёвимни умуман яқинлаштирмаяпти. Фарзандларим ҳозир 3 ойликдан ошиб қолишди. Мен о'шандан бери онамникидаман Айтингчи ҳурматли Шайҳ Биз ҳозирда Куёвим билан 10 ойдан ортиқроқ вақт мобайнида ко'ришмадик. Орага ростдан ҳам талоқ тушганми ва фарзандларим ҳам отасига бегонами.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эр талоқ қилмаса, ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди. Сизлар ярашишни тезлатинглар, болаларингизни биргаликда тарбия қилинглар. Ота-оналарингиз ҳам Аллоҳдан қўрқсинлар. Сизларнинг орангизда ғов бўлмасинлар. Қайтага ёшларга насийҳат қилиб, яраштириб қўйсинлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat