Ассалому алайкум! Бир мусулмон киши бир хиристиян қизга никоҳланса, кейин вақт ўтиб 3 талоқ берса. Яна қайта никоҳ ҳалол бўлишлиги учун нималар шарт? 3 талоқдан кейин никох мумкун бўлиши учун у қиз бошқа мусулмон бўлмаган, хиристиян киши билан ўз динида никох ўқитса вақт ўтиб ажрашиб кетишса ўша қизга мусулмон уйланса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон эркак насроний аёлни уч талоқ қўйса(уч ҳайз кўриб поклангунича идда ўтиради) ва у аёл насроний эркакка турмушга чиқиб у билан яқинлик содир қилса ва у насроний эр ўз дини бўйича талоқ берса иддаси чиққач мусулмон эрига ҳалол бўлади. (Фатавои Ҳиндия).
" وَإِذَا كَانَتْ النَّصْرَانِيَّةُ تَحْتَ مُسْلِمٍ طَلَّقَهَا ثَلَاثًا ، فَتَزَوَّجَتْ نَصْرَانِيًّا وَدَخَلَ بِهَا : حَلَّتْ لِلْمُسْلِمِ الَّذِي طَلَّقَهَا ثَلَاثًا "انتهى "الفتاوى الهندية"
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Уларнинг динида идда ўтириш бўлмаса, талоғини олиши билан мусулмон эрга ҳалол бўлади” деганлар. Валлоҳу аълам!