Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

СМС орқали "сиз менга керакмассиз" деб ёзса

12:25 / 03.05.2019 | shaxnozaisha | 2523
Ассалому алайкум! Хўжайним менга телефонда смс орқали ,,сиз менга керакмассиз” деб бир неча марта айтдилар. Бу сўзлари талоққа ўтадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар талоқ қўйиш ниятида айтса талоқ тушади. Буни киноий талоқ дейилади. Киноий талоқнинг маъноси оддий бир мисол қилиб айтганда, бошлиқ ўз ишчисини “Сизни ишдан ҳайдадим” дейиш ўрнига ҳайдашга далолат қиладиган яъни “Бошқа иш топсангиз ёки ҳозирча сизга эҳтиёжимиз қолмади ёки бугундан бошлаб сиз бизни ходимимиз эмассиз” деб ишдан бўшатишга ўхшайди. Мақсад ишдан кетказиш. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat