ассаламу алайкум шайх хазратлари илтимос маслахат берсангизбиз уйда бир оз қурилиш қилга эдик шунга онам деворнинг бир чэккасига ИСИРИҚ,ТОСҲ,ва КЎЗМЎНЪҲОҚ осиб қойишимни буюрдилар. бу иш тўғрими? исломда бундай ишларга қандай қаралади жавоб учун рахмат мухлисингиз!!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу иш тўғри эмас. Агар ўша нарсалар кўздан сақлайди деган эътиқод қилинса, ширк бўлади.