Ассалому алайкум! Бир суҳбат чоғида охират, сирот кўприги, жаннат ва дўзах ҳақида гаплашдик. Шунда бир дўстимиз сирот кўпригини ким бориб кўрибди, ҳеч ким кўрмаган, нима бўлишини ҳеч ким билмайди деди. Катта гуноҳ қилганини биламан. Бундай гап айтувчиларнинг ҳукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Уларга оят ва ҳадисларда келган далилларни кўрсатилади. Шунда ҳам инкор қилса, диндан чиқади. Валлоҳу аълам!