Ассаламу алайкум. Масалан, бир киши бирон фалокатга учраса, «Ҳа, унинг пешонасида, тақдирида шу кунлар бор экан», дейдилар. Кишининг ҳаёти давомида содир бўладиган яхши-ёмон ҳолатларнинг ҳаммаси тақдирга боғлиқми ёки ўзи сабабчи бўладиган ҳолатлар ҳам борми?
- Ва алайкум ассалом! Сабабчи бўлиши ҳам тақдирида бор бўлади. «Тақдирида бор», дегани – ўша нарсани Аллоҳ аввалдан билган ва билиб туради, дегани. Бу билишнинг бандага алоқаси йўқ. Банда имкони борича гуноҳдан қочиш, савобга эришиш учун ҳаракат қилаверади.
Валлоҳу аълам.