Ассалому алайкум! Бир кишининг савдо дўкони бор. Ўзи у ерда ишламайди сотувчиси бор. Бир киши пул тикиб маҳсулот олиб келиб ўша дўконда сотмоқчи. Пул тикиб маҳсулот олиб келган одам ҳам савдода турмайди. Дўкон эгаси ва маҳсулот олиб келувчи 50/50 фойда эвазига шерикчилик қилсалар жоизми?
2-савол. Худди шу вазиятда маҳсулот олиб келувчи инсон бошқа ҳаракатлар (реклама қилиш ва ҳоказо) орқали маҳсулот сотишга ҳаракат қилади ва албатта бу жараёнда ҳаражатлар ҳам бўлади. Бу ҳаражатларни пул тикиб маҳсулот олиб келувчи киши қилади ва баъзи мижозлар савдо дўконга келиб маҳсулот сотиб олади. Маҳсулот ҳақидаги ҳамма маълумотларни ҳаридорга пул тиккан одам беради. Сотувчи маҳсулотни бериб юборади холос. Бу вазиятда ҳам фойда 50/50 бўлинадими ёки бу вазиятда ҳамма фойдани олишга пул тикиб маҳсулот олиб келувчи киши ҳақлими?