- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ҳамма инсонга Исломни таклиф қилади. Уни иймонга келиши учун ҳамма шароитни 100 фоиз қилиб беради. Кофир буни хоҳламайди, хоҳлаганлари тўхтамасдан мусулмон бўлмоқда. Шу ерда Аллоҳ таоло бандага ихтиёр беради. Мусулмонлар ҳам шундай уларни жаннатга киришлари учун пайғамбарлар, китоблар, уларни эслатиб турувчи олимлар, панду-насиҳат қилувчи воизларни рўпара қилиб қўйган ва танлаш ихтиёрини берган. Аллоҳ таоло инсонга қалбни ижарага фойдаланишга берган. Худди бир инсон ўз уйини бошқага ижарага берганидек. Ижарачи хоҳласин уйни обод қилсин хоҳласин вайрон қилсин. Валлоҳу аълам!