Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, таҳажжуд намозини ўқиш туннинг иккинчи ярмидан бошланади, бир ухлаб туриб ўқилади деб ёзилган экан китобларда. Саволим шундай мен бир жойда қоровул бўлиб ишлайман, кечқурун ухламайман. Шунинг учун таҳажжуд намозини туннинг иккинчи ярмидан бошлаб ўқисам бўладими ёки бир ухлаб сўнг уйқудан туриб ўқилиши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Туннинг иккинчи ярмида ўқисангиз бўлди. Ўша вақтдаги дуоларингизда бизларни ҳам дуо қилиб қўйинг. Валлоҳу аълам!