Ассалому алайкум! Баъзида йўлга чиқадиган бўлиб қоламиз ёки бирор жойга бормоқчи бўламиз. Ўшанда намозни вақтидан олдин ўқиса бўладими? Йўлда камида 3-4 соат юрамиз, ўшанда намоз вақтлари ўтиб кетади. Шунда ўқимасак бўладими ёки қазо қилиб ўқиймизми? Мени бошим қаттиқ оғрийди, базида шу оғриқ туфайли намоз ўқолмай қоламан. Шунда қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди, беш дақиқага тўхтатиб намозни ўқиш керак. Бош оғриганда ўтириб ўқиш мумкин бўлса ўтириб ўқинг. Унда ҳам бўлмаса ётиб ўқинг. Тарк қилишга узр йўқ. Шариат берган енгилликдан фойдаланинг, аммо қолдирманг. Валлоҳу аълам!