Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жонсиз нарсага тегиш натижасида майл келиш

10:38 / 28.07.2018 | Boburbek | 5279
Ассалому алайкум! Одобсизлигим учун олдиндан узр сўрайман. Эркак киши шахват билан бирор жонсиз нарсага тегиниши натижасида майил келса, шахватини қондирса бу гунохми? Ҳукми қандай агар гунох бўлса? Жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аслида ундай ишни фуқаҳоларимиз ҳаром деб айтганлар. Уни ҳаромлигига қуйидаги оятни далил қилганлар. 

 وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ۝ 

5. Улар фаржларини сақловчилардир.

 إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ۝ 

6. Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар.

 فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاء ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ۝ 

7. Ким ана шундан бошқани тиласа, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир. (“Муъминун” сураси).
Шариатимизда зарар келтирувчи ҳар бир нарса ҳаром деган қоида бор. Ушбу қоида асосида фуқаҳоларимиз ҳозирги кунда нос ва сигарет кабиларни ҳаромлигига фатво бермоқдалар. Худди шунингдек тиббий жиҳатдан истимноъ қилиш ҳам ўта хатарли иш эканлиги исботини топди(баъзи бир эътиборсиз докторларни гапига қаралмайди. Чунки уларни гапи олинса бир жинслиларни никоҳидаги бир қанча фойдаларини ҳам айтиб бераверадилар). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat