Ассалому алайкум! Агар инсон тўрт ракат нафл намозини ўқиётиб уни бузиб қўйса, икки ракат қазо қилади. Шу ҳукм суннат намозларига ҳам тегишлими? Масалан: Пешиннинг тўрт ракат суннатини ўқиётиб уни бузиб қўйса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу таъкидли бўлмаган нафл намозларига тегишли. Суннатнинг ҳукми бошқа. Валлоҳу аълам!