Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда киприкларни ламинация қилиш урф бўлган. Муслима аёлман, наращивание қилиш мумкун эмас. Киприкларни, қошларни ламинация мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тирноқ лаки каби таҳорат ва ғуслда киприк ва қошга сув етишига монеълик қилса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам!