Ассалому алайкум! Онам иккинчи турмуш қилган эдилар. 8 йил никохдан сўнг ўгай отамиз бирданига йўқ бўлдилар. Энди Аллоҳ насиб қўшиб онамиз ҳаж сафарига кетмоқдалар. Савол: ўша ўгай отаммздан жавоб ёки рухсат олишлари шартми? Улар 5 йил бирга яшашмади, чунки у инсон ўзи кетиб қолган хеч қандай сабабсиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фарз бўлган ҳажга рухсат олиш шарт эмас, бирорта эркак маҳрами бўлса кифоя. Валлоҳу аълам!