Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир инсон ўзи ибодатда бўлсаю лекин нос ёки сигарета чекса, ушбу хол унинг ибодатининг ноқислигига, иймонини сустлигига далолат қиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Иродасининг сустлигига далолат қилади. Аллоҳнинг ҳузурига қилаётган ибодатига ножоиз ишни ҳам қўшиб бормасликка ҳаракат қилиши керак. Валлоҳу аълам!