Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз, ғусл

21:00 / 13.01.2022 | Akobir | 960

Ассалому алайкум! 1) ислом.уз даги ижмо қилинган фиқҳий масалалар рўйхати" мақоласида намоз боби 108 масалада имом ортида 1 ракъат намоз ўқишга улгурган киши намозни жамоат билан ўқиган ҳисобланмайди деп аҳли илимлар ижмў қилишган деп ёзилган. Мен шу пайтгача 1 ракъат имомга эргашишга улгурсаҳам жамоат савобидан умид қилса бўлади деп ўйлар эдим. Юқоридаги масала фақат 4 ракатли намозларга тегишлими? Ёки бомдот намозигаҳамми ахир унинг узи 2 ракъатку? Умуман агар намозхон иқтидодан олдин аниқ 4 чи ракъатга улгурганини билса унинг иқтидо қилиб ва ёки иқтидо қилмай ёлғиз ўқигани бирхилми? 2) Мен асрни охирги вақтида жунуб ҳолатида эдим, ғусл қилишга аксига олиб иссиқ сув ёқ эди аммо вақтни чамалаб совуқ сувни иситиб ғусл қилгунича макруҳ вақт кириб асрни шом киришига 5-7 мин қолганида ўқиб бўлишимга ишониб макруҳ бўлсаҳам таяммумдан яхши ва менимча таяммум учун менда шарт мавжуд эмас, сувни иситишга шароит бор ва намоз макруҳ бўлсаҳам қазо бўлмайди деп юқоридагидек қилдим ва шомгача 6 мин қолганида асрни ўқишга улгурдим. Мен тўғри қилдимми? Агар намозни қазо бўлиш эҳтимоли юқори бўлганида юқоридаги шароитда таяммум қилиш жоиз эдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  1). Юқорида ишора қилинган саҳифада бундай дейилган:
“... 108. Имом ортида бир ракъат намоз ўқишга улгурган киши намозни жамўат билан ўқиган ҳисобланмайди, деб аҳли илмлар ижмў қилганлар....”
Бу матн жамоатнинг фазилати ва савобига етишиш борасида эмас. Балки қасам ва шунга ўхшаш масалаларга тегишлидир. Мисол учун, кимки “Мен агар жамоат билан намоз ўқисам қулим озод бўлсин” деса ва тўрт ракатли намозда имом ортида бир ракъат намоз ўқишга улгурса, у киши намозни жамоат билан ўқиган ҳисобланмайди ва унинг қули озод бўлмайди, лекин жамоатнинг савобини олади.

يعني من أدرك ركعة من الصلاة الرباعية ولم يدرك الثلاث لم يصل تلك الصلاة بالجماعة بالإتفاق بين أصحابنا وأدرك فضيلة الجماعة بالإتفاق أيضا بينهم (العناية شرح الهداية)

Яъни, ким тўрт ракатлик намоздан бир ракатига етишса ва уч ракатига улгурмаган бўлса, асҳобларимиз ўртасида муттафақ қавлга кўра, ўша намозни жамоат билан ўқимаган ҳисобланади ва жамоатнинг фазилатини топган бўлади. (Иноя шарҳу ҳидоя).
2). Намоз вақти чиқиб кетиши хавфи таяммумга рухсат бўла олмайди. Сиз ғусл қилиб тўғри қилгансиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat