Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм учун

16:49 / 19.05.2023 | __________ | 270

Ассалому алайкум! Оилада 3 фарзандмиз. Дадам 47 ёшдалар. Укам 18 ёшда. Опам турмушга чиққанлар. Намоз ўқиётганимизга 2 йиллар бўлди. Лекин ҳушу кам. Қуръон ўқишни билмайман(ўрганяпман). Оиламиз тўлиқ исломий ҳаётда эмас. Ниятим жаннатда Аллоҳни кўриш. Лекин бу илмсиз хомхаёл экан. Аммо ота-онамга хизмат қиладиган вақтим ҳам келиб қолган(хизмат учун ҳам илм керак экан, кўп ранжитиб қўёмман). Шу сабаб бошқа давлатга бориб 10 йиллар илм олмоқчиман. Шундай қилсам бўладими? Албатта ота-онамдан сўраб. Лекин тилда рози бўлганлари билан ичларидан рози бўлишлари қийин. Ўзимни жуда ҳам илм олгим келяпди. Иккиланавериб нима қилишни билмаяпман. Ўқий десам ота-онамга қарайдиган вақтим келган. Ота-онамга қарай десам яратилишимиздан мақсад ибодат, ибодат учун илм керак. Ҳислатли хикматларнинг 2-хикматида Аллоҳ сени сабаблари ичида тургизганда тажрид ирода қилма дейилган. Ман учун сабаб ота-онамга қарашми ёки илм учун сабабларни қилишми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёзганларингизга кўра ҳозирда сиз илм учун тўлиқ яккаланишдан кўра, ота-онангизни хизматини қилишингиз, ризқ сабабларини маҳкам қилиб қўйишингиз ва оз-оздан илм олиб боришингиз афзалдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat