Ассаламу алайкум! Турмушдан ажраганимга 4йил бўлди. 1 нафар фарзандим бор. Собиқ эрим билан қонуний ажрашганмиз. Эрим телефонимга Сендек хотиним йўқ талоқсан деб смс ёзган. Ушбу ёзган смсни ўзи ёзганини хам тан олган. Бундан ташқари судда аёлингиз билан ажрашишга розимисиз деганда 1000марта розиман деган. Бошқа аёлга уйланиб бўлган. Шунда ўртага талоқ тушганми? Яқинда турмушга чиқмоқчи эдим Ин шаа Аллаҳ. Шунга ўртада талоқ тушганми шуни билмоқчи эдим.
– Ва алайкум ассалом! “Сендек хотиним йўқ талоқсан деб смс ёзган. Ушбу ёзган смсни ўзи ёзганини хам тан олган.” Шу гапи билан сизга бир талоқ тушган. Ўша смсдан кейин уч ҳайз миқдорида идда ўтиришингиз шарт бўлган. Ўша вақт ўтган бўлса иддангиз ҳам тугаб, бошқага никоҳланишингиз жоиз бўлган. Валлоҳу аълам!