Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Янги туғилган чақалоққа "Азроил" ёки "Жаброил" деб исм қўйиш жоизми?

00:00 / 31.12.2006 | eski savollar | 18127

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Янги туғилган чақалоқларга Азроил ёки Жаброил деб исм қуйиш мумкинми? Болаларга исм қўяётганда нималарга эътибор бериш керак?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Янги туғилган фарзандга исм қўйиш ҳам еттинчи куни қилинадиган ишлардан бири. Ҳар бир янги туғилган фарзандга яхшилаб исм қўйиш ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон ота-она бу муҳим ишга алоҳида эътибор ила ёндошмоғи лозим. Фарзанд катта бўлиб, оқ-қорани таниганида ўз исмидан уяладиган бўлмасин. Балки исми унга зийнат бўлиб турсин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, исмларнинг яхшиси, бандалик ва ҳамдни билдирувчисидир, деганлар. Шунинг учун, Аллоҳ таолога бандалик маъносини англатувчи, Абдуллоҳ, Абдурроҳман, Абдуссаттор ва Аллоҳ таолога ҳамд маъносини англатувчи, Ҳамидуллоҳ каби исмлар яхши исмлар ҳисобланади. Шунингдек, Пайғамбарларнинг, саҳобаларнинг ва салафи солиҳларимизнинг исмлари яхши исмлари ҳисобланади. Қизларга ҳам ўтган аҳли иймон момоларимиз, саҳобия аёллар ва эзгулик маъносини англатувчи исмлар қўймоқ керак. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Уриш, Хўтик, Абдулуззо каби ноқулай исмли саҳобаларнинг исмларини яхши исмларга алмаштирганлари машҳур. Шунингдек, у зот баъзи саҳобия аёлларнинг исмларини ҳам яхши исмларга алмаштирганлар. Бинобарин, баъзи кишилар тушунмай ноқулай номлар билан аталиб қолган бўлсалар, дарҳол номларини Исломий исмларга алмаштириб олсалар яхши бўлади. Баъзи мусулмон халқларда Жаброил исми қўйилган. Аммо Азроил қўйилмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat