Ассаламу алайкум! Савол: Масжидларда, айниқса жумъа намозида баъзи кишиларнинг уст кийимининг калталиги ёки шим, ёҳуд шалварининг паст белли эканлигидан орқа бели очилиб жуда нохуш манзарага сабаб бўлиб қолишини гувоҳи бўлиб қоламиз. Либосига бундай беэътибор кишиларнинг намози қабул бўладими? Олд қатордаги кишининг очилиб қолган авратига кўзи тушган кишининг намозичи?
Ваалайкум ассалам! Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир. Бир аъзонинг тўртдан бирининг очилиши намозни ман қилади. Болдирнинг ўзи бир аъзодир. Сон, закарнинг ёлғиз ўзи ва икки турмуқ ҳам. Осилиб тушган соч ҳам(аёлларда). (Кифоя). Орқадаги кўзи тушган одамнинг намози бузилмайди.