- Сиз араб ҳарфларини ўзингиз ўрганишга ҳаракат қилган экансиз. Бу манъ қилинган эмас. Ўша биродарингиз нотўғри қилибди. Қуръонни ўзи ўрганиши мумкин эмас деган гап йўқ. Қуръон тиловатини устоздан ўрганиш керак деган қоида бор. Бунинг учун олдин сизга ўхшаб ўзи ўрганиб, кейин устоз топиб хатоларини тузатиб олса, бўлаверади. Бизнинг шароитимиз шуни кўтаради. Араб тилини таълим берадиган марказлар бор. Ўша ерларда ҳам ҳарф ва араб тилининг бошланғич босқичларини бемалол ўрганиш мумкин. Ўзингиз ва ўша биродарингиз бир ўйлаб кўринглар-а! Агар ўша одамнинг гапига кириб, ташлаб юбомаганингизда анча нарсани ўрганиб олган бўлар эдингиз. Ҳали ҳам, кеч эмас. Қайтадан бошланг. Аллоҳ талонинг Ўзи ёрдамчи бўлсин!